
Март ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даража — $47,85 млрдга етди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.
Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, регулятор захираларидаги активларнинг умумий қиймати бир ойда $2,91 млрдга ёки 6,47% га ошди. Натижада кўрсаткич жорий йилнинг февраль ойида ўрнатилган рекордни янгилади.
Олтин захиралари қиймати $2 млрддан ортиққа — $36,88 млрдга кўпайиб, янги қиймат рекордини ўрнатди. Бироқ, унинг физик ҳажми 12,18 млн трой унция (379,45 тонна) дан 11,82 трой унция (367,09 тонна) га камайган.
Ўтган ойда Ўзбекистоннинг валюта захиралари ҳам $883,06 млнга ошди. Уларнинг ҳажми $10,41 млрдни, шу жумладан, бошқа мамлакатлар марказий банклари ва ХВЖдаги ҳисоб рақамларида $358,98 млнни ҳамда хорижий банкларда $9,85 млрдни ташкил этди.
Бундан ташқари, Марказий банк томонидан харид қилинган қимматли қоғозлар қиймати бир ойда бироз ошиб, $203,12 млнга етди.