
4-6 апрель кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
50 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боришди. Якунда ҳамюртларимиз 2 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлдилар.
Кумуш медаль:
Тахмина Икромова (булава)
Гуруҳ машқи (3 тўп ва 2 халқа)
Бронза медаль:
Тахмина Икромова (кўпкураш)
Тахмина Икромова (тўп)