СПОРТ

Италиялик футбол мутахассиси Даниел Андреотзи Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

Сурхондарё вилоятида футбол академиясини ривожлантириш ва болалар футболини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Италиянинг «Рома» футбол клуби Синеситтà Беттини ҳудудий академияси бош директори, Италия футбол федерациясининг ҳудудий бўлимларини ривожланитириш мутахассиси Даниел Андреотзи Термиз шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида хорижлик мутахассис Сурхондарёлик футбол мураббийлари ва мутахассислари билан учрашиб, вилоятда футболни ривожлантириш борасида фикр алмашди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти футбол академиясида амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, янги футбол майдонлари, ётоқхона ва ошхона биноси ҳамда 1 200 ўринли трибуна қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Мутахассис академияда олиб борилаётган ишлар жаҳон стандартларига тўла жавоб беришини таъкидлади. Шунингдек, бу ерда яратилаётган шароитлар Ўзбекистондаги бошқа футбол академиялари учун намуна бўлиши қайд этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan