
Туркия Ойга илк фазовий миссиясини 2026 йилда жўнатади, Бу ҳақда Sabah нашри хабар берди.
Президент Ражаб Тоййиб-Эрдўғон томонидан тақдим этилган Миллий фазовий дастур ҳал қилувчи паллага кирди, дейилади хабарда.
Туркия фазовий агентлиги ((TUA)нинг AYAP-1 Ой модули Ернинг табиий йўлдошига қаттиқ қўнишни амалга оширади. AYAP-1 Ойга 2026 йилда учирилади.
Ҳозирда энг муҳим хизматлар, жумладан, космодромни ижарага олиш ва парвозни амалга ошириш бўйича музокаралар кетмоқда.