ДУНЁ

Эфиопия: ер кўчкиси қурбонлари сони 157 нафарга етди

Эфиопия жанубида юз берган ер кўчкиси оқибатида 157 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Reuters ҳукумат вакилига таяниб.

Аввалроқ 55 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилган эди.

Кўчки мамлакат жанубидаги Гезе-Гофа ҳудудида содир бўлди.

Эфиопияда июль ойида бошланган ва сентябрь ойининг ўрталарига қадар давом этиши кутилаётган ёмғирли мавсум ҳукмрон. Доимий ёғингарчилик баъзан мазкур мамлакатда кўчкини юзага келтиради, деб хабар беради tass.ru.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan