Термиз давлат университети Юридик факультетида “Бўлажак суд ходимлари” клуби аъзолари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2024-йил 17-октабрь кунидаги 219-сонли “Бўлажак суд ходимлари” клуби фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғининг ижросини таъминлаш юзасидан Сурхондарё вилоят суди кадрлар бўлими бош консултанти М.Холбеков ҳамда Термиз давлат униветситети юридик факультети масъуллари ва юридик факултет талабалари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида М.Холбеков томонидан иштирокчиларга “Бўлажак суд ходимлари” клуби тўғрисидаги Низомнинг мазмуни билан таништириб ўтди.

Шунингдек, ушбу учрашувда клубнинг асосий мақсади бўлажак суд ходимларининг керакли билимларини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ва ўз касбий фаолиятларига тайёргарлик кўриш имкониятини яратиш эканлиги ҳақида уқтирилди.

Ушбу клубнинг аъзолари келажакда суд тизими ходимлари бўлишлари учун муҳим профессионал тармоқни яратиши, ўзларининг келажакдаги фаолиятига тайёрланишларига ёрдам бериши ҳақида ҳам тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Меритократия бу жамиятда ёки ташкилотда кадрлар танлаш ва лавозимларга тайинлашда фақат инсоннинг малакаси, қобилияти, билимлари ва меҳнати асосида қарорлар қабул қилинадиган тизим эканлиги, бугунги кунда айнан мазкур тизим асосида судлар аппаратлари учун энг муносиб номзодлар сараланиши ҳақида юзасидан иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Учрашувда факультет декани М.Пўлатов ҳам сўзга чиқиб, “Бўлажак суд ходимлари” клуби фаолияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига семинарларга ва тренингларга қатнашиш – ҳуқуқшунослик ҳамда суд тизими бўйича билимларни чуқурлаштириш, амалиётлар ва стажировкалар – суд тизимида ишлашга оид амалий тажриба олиш учун имкониятлар яратиш юзасидан ўзининг фикр-мулоҳасини билдирди.
Якунда, “Бўлажак суд ходимлари” клубига аъзо бўлган талаба-ёшлар билан савол-жавоблар ўтказилиб, уларга касбий одоб-аҳлоқ, коррупцияга қарши туриш маданиятини ва унга тоқатсиз муносабатни шакллантириш ҳамда хизмат сирини сақлашлиги алоҳида тушунтирилди.
АСҚАР ҚУДРАТОВ,
Сурхондарё вилоят суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти