ТАРИХ

Али Қушчининг ўғлига тегишли боғдорчиликка доир асар Ўзбекистонга тақдим этилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига буюк олим Али Қушчининг ўғли Қози Абдураҳмон қаламига мансуб «Равнақ-ул бўстон» асарининг факсимиле нусхаси олиб келинди. Китоб Марказга Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез томонидан тақдим этилган

«Равнақ-ул бўстон» боғдорчиликка бағишланган бўлиб, унда меваларни етиштириш, сақлаш ва ниҳолларни парваришлаш бўйича қимматли тавсиялар берилган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабарига кўра, айни пайтда асарни ўзбек тилига таржима қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ушбу асарнинг асл нусхаси Аё София кутубхонасида сақланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan