ЎЗБЕКИСТОН

2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади

Барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида қўл ювиш жойларини зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминланади.

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада аҳоли, айниқса ёш авлод вакиллари томонидан санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида 2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилиши кўзда тутилган.

Дастур қуйидагиларни тутади:

а) барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида:

  • қўл ювиш жойларини зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш;
  • санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолатини яхшилаш, янги қурилаётган муассасаларда уларни бинонинг ички қисмида жойлаштириш;
  • йил давомида биринчи навбатда қўл ювиш ва антисептик воситаларни харид қилишни назарда тутиш;

б) барча турдаги жамоат санитария-гигиена хоналари, умумий овқатланиш ташкилотларини санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш мажбурияти киритиали.

2025 йил давомида бюджет ташкилотларида мазкур банддаги тадбирлар учун зарур бўлган ҳолларда қўшимча маблағлар ажратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan