
Маълум қилинишича, Кажима қурилиш корпорацияси ва Киото университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Lunar Glass лойиҳаси – баландлиги 400 метр ва диаметри 200 метр бўлган, 10 минг кишига мўлжалланган айланма мажмуани ишлаб чиқиш бошланади. Компьютер моделларини яратиш жорий молия йилидан бошланади. 1:2000 га тенг кичрайтирилган прототип аллақачон қурилган.
Toyota каби бошқа япон корпорациялари ҳам Ойни мустамлака қилиш лойиҳалари устида ишламоқда, масалан, Lunar Cruiser rover. Космик бинони қуриш 2025-йилдан бошланади.