ДУНЁ

Маск Трамп маъмуриятида лавозим олмаслиги мумкин

Америкалик тадбиркор Илон Маск президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трампнинг маъмуриятида лавозимга эга бўлмаслиги мумкин. Аммо у Трампнинг янги президентлик муддатига тайёргарлик жараёнига катта таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

“Маск Дональд Трампга ҳокимиятни топшириш даврида тобора катта таъсир ўтказмоқда… Унинг Трамп маъмуриятида лавозим эгаллаши кутилмаяпти ва унга бу зарур ҳам эмас. Маскнинг доимий ҳукумат лавозимини эгаллаши эҳтимолдан йироқ”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Маск Трампга қўнғироқ қилган баъзи дунё етакчилари билан суҳбатларда қатнашган, шунингдек, айрим лавозимларга номзодларни қўллаб-қувватлаган.

CNN тахминига кўра, Маск маъмурият қоидаларига риоя қилиши шарт бўлмаган, бироқ таъсир ва имкониятларга эга бўладиган қўмиталардан бирида ўрин эгаллаши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan