TA'LIM

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Навоий инновациялар университетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Навоий инновациялар университетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу университет вилоятдаги иккинчи нодавлат олий таълим муассасаси бўлиб, эндиликда 16 та йўналишда бакалавр ва 3 та йўналишда магистрлар таҳсил олади.

Университет замонавий шароит ва қулайликлар билан тўлиқ таъминланган бўлиб, у Ҳиндистоннинг «МИТ Ворлд Пеасе» университети билан ҳамкорликда ташкил этилган. Бу эса талабалар учун қўшма таълим дастурлари доирасида хорижий давлатларда ҳам таҳсил олиш имкониятини яратади. Университет талабалари замонавий ўқув услубларидан фойдаланган ҳолда, халқаро даражадаги сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлади.

Тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. Бу университетнинг фаолият бошлаши воҳада таълим тизимининг ривожланиши ва хорижий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Маълумот учун, Сурхондарё вилоятида бунгача 5 та давлат, 1 та нодавлат олий таълим муассасалари фаолият юритиб келаётган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan