ЖАМИЯТ

Новосибирск губернатори Андрей Травников бугун вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамроҳлигида Жарқўрғон туманида жойлашган “ПEТРОМАРУЗ УЗБEКИСТАН” МЧЖнинг нефть қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплекси фаолияти билан танишди.

Кеча Сурхондарёга амалий ташрифини бошлаган Новосибирск губернатори Андрей Травников бугун вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамроҳлигида Жарқўрғон туманида жойлашган “ПEТРОМАРУЗ УЗБEКИСТАН” МЧЖнинг нефть қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплекси фаолияти билан танишди.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250 минг тоннани ташкил этувчи комплекс ўз фаолиятини 2004 йилда бошлаган бўлиб, ҳозирда 1,5 мингдан ортиқ ходимлар меҳнат қилади. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра комлпекс таркибидаги кон ва қудуқларнинг нефть захираси 5 млн тоннани, газ захираси 17 млрд куб метрни ташкил этади.

“ПEТРОМАРУЗ УЗБEКИСТАН” МЧЖ раҳбари комплекс фаолияти, мавжуд имкониятлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан тақдимот билан таништирди. Шунингдек, Новосибирск губернатори ўринбосари, саноат, савдо ва тадбиркорликни ривожлантириш вазири ҳамда соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳам тақдимот давомида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари ва истиқболлари юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Шундан сўнг, икки ҳудуд раҳбарлари комплекс фаолияти билан танишиб, келгусида нефть ва газ саноати йўналишида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, янги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ташаббусини билдиришди.

Маълумот учун, Сурхондарё делегациясининг жорий йил 15-19 июль кунлари Челябинск ва Новосибирск вилоятларига ташрифи давомида “ПEТРОМАРУЗ УЗБEКИСТАН” МЧЖ билан ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan