
Тошкентда “K-Lab Uzbekistan” стартаплар учун 3D босиб чиқариш лабораторияси иш бошлади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Лаборатория 2023 йил июнь ойида очилган «U-Enter» инновацион тадбиркорлик Ўзбекистон-Корея марказида жойлашган.
Қайд этилишича, лойиҳа орқали 3D технологияларни жорий этиш ва маҳаллий технологик инфратузилмани ривожлантириш мақсадлари кўзда тутилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати $1,6 млнни ташкил этади. Лойиҳа Корея Республикаси IT соҳасини ривожлантириш Миллий агентлиги (NIPA) кўмагида амалга оширилмоқда.
Унинг ишга туширилиши 3D-принтер соҳасида маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш имконини беради, дея таъкидлади Савдо-саноат палатаси.
Учта стартап K-Lab ёрдамида ташаббусларни амалга ошириш учун грант олди: жамоалардан бирига 25 млн сўмдан, қолган иккитасининг ҳар бирига 10 млн сўмдан маблағ ажратилди.