ДУНЁ

Венесуэла АҚШни мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётганликда айблади

Венесуэлада олти нафар хорижлик ҳибсга олинган, улардан уч нафари АҚШ фуқаролари. Расмийларга кўра, улар давлат тўнтаришини режалаштирган ва Венесуэла раҳбари Мадуро ва унинг ҳукуматига қарши «зўравонлик ҳаракатлари» тайёрлаган

Венесуэла АҚШни мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётганликда айблади

Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, олти нафар хорижлик ҳибсга олинди. Венесуэла расмийлари 14 сентябрь, шанба куни АҚШ ҳукумати мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришда иштирок этганига ишонч билдирди.

Ҳибсга олинганлар орасида АҚШнинг уч фуқароси, икки нафар Испания фуқаролиги ва бир нафар Чехия фуқароси бор. Венесуэла ички ишлар вазири Диосдадо Кабеллога кўра, хорижликлар гўёки мамлакат раҳбари Николас Мадуро ва унинг ҳукуматига қарши “зўравонлик ҳаракатлари” тайёрлаган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари гумонланувчилардан Америкада ишлаб чиқарилган 400 дан ортиқ милтиқларни олиб қўйди. «Биз биламизки, АҚШ ҳукумати бу ишга алоқадор», деди вазир, шунингдек, тўнтаришни режалаштиришда Америка ва Испания разведка хизматлари, шунингдек, Венесуэла мухолифати иштирок этганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Кабелло ўз матбуот анжуманида француз ва Шарқий Европа ёлланма аскарлари ҳақида гапириб ўтди, улар гўёки Венесуэлага ҳужум қилишни ҳам режалаштирган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan