САЛОМАТЛИК

Коронавирусга қарши эмланиш мажбурийми?

Жаҳон тиббиёт ассоциацияси (WMA) раиси Франк Ульрих Монтгомери Covid-19 га қарши вакцинацияни ёқлаб чиқди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Мен қизамиққа қарши мажбурий вакцинация тарафдори бўлганман. Ҳозир ҳам мажбурий вакцинацияни ёқлайман», деган у «Funke» нашрига.
Монтгомернинг фикрича, эмлашни хоҳламаган кишилар коронавирусни юқтириб олишса, соғлиги кўтармаганлиги учун вакцинация ололмаган одамларга хавф солади. Шу боис иложи борича кўпроқ одамларни эмлатиш зарурлигини таъкидлайди мутахассис.
Биринчи навбатда, ногиронлар ва қариялар уйида яшовчиларни, шунингдек, ушбу муассаса ходимларини эмлатиш даркор.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan