ДУНЁ

Германия парвозларни кечиктириш ва бекор қилиш сони бўйича етакчига айланди

Flightright сервиси бутун Европа бўйлаб жойлашган 20 та авиакомпаниянинг рейсларини таҳлил қилиб чиқди. Улар орасида Германия парвозларнинг кечиктирилиши ва бекор қилиниши бўйича етакчига айланди.

Маълумотларга кўра, Европадаги самолётларнинг ҳар учта йўловчисидан бири 15 дақиқадан ортиқ кечикиш билан парвоз қилади. Lufthansa компанияси гуруҳи кечиктирилган рейслар сони бўйича биринчи ўринда туради.

«Германия аэропортлари ва авиакомпаниялари бу ёзда ҳам Европада парвозларнинг бекор қилиниши бўйича энг юқори кўрсаткичларни қайд этгани хавотирга солади. Бу немис авиациясида давом этаётган муаммолардан дарак беради», — дейди Флигҳтригҳтънинг йўловчилар ҳуқуқлари бўйича эксперт Фейза Тюкен.

Рейслари бекор қилинган авиакомпанияларнинг жорий ёздаги рейтинги қуйидагича жойлашди:

– Lufthansa Гроуп таркибига кирадиган Eurowings авиакомпанияси — барча рейсларнинг 3 фоиздан ортиғи;

– Lufthansa — 2,9 фоиз;

– Lufthansa  Group таркибига кирувчи Swiss авиакомпанияси — 2,61 фоиз.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бекор қилинган рейслар бўйича кўрсаткичлар 1 фоиздан ошмаслиги керак. TAP Portugal, Ryanair ва Iberia каби авиакомпаниялар шундай кўрсаткичларни намоён этмоқда.

Рейслари бекор қилинган аэропортлар орасидаги етакчилик Берлин-Бранденбург аэропортига тегишли (3 фоиз). Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Франкфурт (2,52 фоиз) ва Мюнхен (2,49 фоиз) эгаллади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan