ЎЗБЕКИСТОН

Шароф Рашидовнинг ўғли вафот этди

Шароф Рашидовнинг ўғли Илҳом Шарофович Рашидов 72 ёшида вафот этди.

Илҳом Рашидов отаси Шароф Рашидовнинг бошқаруви даврида сиёсий жараёнларда қатнашмаган, буни отаси хоҳламаган. Лекин кейинчалик Илҳом Рашидов маълум муддат юқори ҳукумат лавозимларида ҳам хизмат қилган.

Манбага кўра, у Тошкент шаҳрининг Ўрда даҳасида истиқомат қилган. Ҳозирда марҳумнинг жанозасига тайёргарлик ишлари кетмоқда. Рашидов Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн қилинади. Дафн маросимида Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Хусусан, собиқ ташқи ишлар вазири, Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ҳам дафн маросимида қатнашиши кутилмоқда. У Шароф Рашидовнинг куёви саналади. Комилов Рашидовнинг қизи Гулнора Рашидова билан турмуш қурган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan