ДУНЁ

КХШТ Марказий Осиёда ҳарбий машғулотлар ўтказади

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти яқин кунларда Марказий Осиё давлатларида минтақада барқарорликни таъминлаш мақсадида бир қатор машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг КХШТдаги доимий ва мухтор вакили Микаэл Агасандянга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

“Келгуси ҳафталарда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда КХШТ кучларининг турли таркибий қисмлари иштирокида Марказий Осиё минтақасида барқарорликни, жамоат хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва Афғонистондаги вазият бўйича қўшма ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган бир қатор машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган”, деди у.

Маълумот учун, КХШТ олтита давлат – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистонни ўз ичига олади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan