«Юксалиш» ҳаракати, Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида тузилган меморандумга асосан, жорий йилнинг 20-21 август кунлари Республикамиз ҳудудларида бепул “Наториуслардан ҳуқуқий маслаҳатлар” мавзусида хайрия акцияси бўлиб ўтмоқда.

Сурхондарё вилоятида ҳам Термиз шаҳри ва Жарқўрғон туманларида 20, 21-август кунлари соат 10.00 дан 12.00 га қадар Давлат хизматлари маркази биносида “Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” шиори остида акция ўтказилиши режалаштирилди.
Бугун Термиз шаҳрида ўтказилган акцияда 6 нафар нотариус ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди ва керакли саволларига жавоб берилди.

Акция доирасида мутахассислар томонидан фуқароларга турли ҳуқуқий муаммоли масалаларда, ёшлар ўртасида ажримларнинг олдини олишдаги муаммолар юзасидан, шунингдек, кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ (ҳадя, олди – сотди шартномалари, айрибошлаш шартномалари), ҳужжатлар таржимасини бир тилдан бошқа тилга ўгириш, яқин қариндошлар ўртасида автомототранспорт воситаларини расмийлаштриш, уй жой бўйича ишончнома маслаҳати, судга ишончнома бериш, гаров шартномасини расмийлаштириш, кафиллик хати бериш ва мерос масалалари юзасидан жами 50 нафарга яқин фуқароларга юридик ёрдам кўрсатилди.

Акция эртага Жарқўрғон тумани давлат хизматлари марказида давом этади.
“Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси