ТЕХНОЛОГИЯ

SpaceX космосга сайёҳларни олиб чиқишни бошлайди

SpaceX тарихида биринчи марта сайёҳларни кейинги ҳафтада очиқ космосга жўнатади. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Агар ҳаммаси режага мувофиқ кетса, миссия 26 август куни Флоридадан парвозни амалга оширади. Бу Polaris Dawn деб номланган учта парвоздан биринчиси бўлади. Polarис миссиясига америкалик тадбиркор, миллиардер ва Shift4 компанияси асосчиси Жаред Айзекман бошчилик қилади. У SpaceX’нинг учта космик парвозини сотиб олган.

Унга узоқ йиллик ҳамкасби ва ҳаво кучларининг собиқ учувчиси Скотт Потет учувчи сифатида, шунингдек, SpaceX ходимлари Анна Менон ва Сара Гиллис ҳамроҳлик қилади.

Фото: Polaris Dawn экипаж аъзолари: чапдан Анна Менон, Скотт Потет, Жаред Айзекман ва Сара Гиллис SpaceX Crew Dragon капсуласи ичида

Бўлажак космик сайёҳларнинг ўзлари тайёргарлик жараёни ҳақида Х ижтимоий тармоғида маълумот берган.

Парвоз беш кун давом этади, коинотга чиқиш эса учинчи куни бўлади. Очиқ коинотга чиқиш вақтида проексион дисплейли янги скафандрлардан фойдаланилади.

Халқаро космик станцияда уч ойдан бери бўлиб турган америкалик астронавтлар Барри Уилмор ва Сунита Уильямс эса 2025 йилда Ерга қайтишлари мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan