Байден маъмурияти яқин ойларда Саудия Арабистонига 750 миллион доллардан ортиқ бомба етказиб беради

Қўшма Штатлар Саудия Арабистонига бир қатор қурол-аслаҳа сотишга қўйилган тақиқни бекор қилди ва яқин ойларда 3 мингта кичик диаметрли бомба ва 7,5 мингта Paveway IV аниқ бошқариладиган бомбаларни етказиб беради, деб ёзади Wall Street Journal манбаларга таяниб
“Байден маъмурияти яқин ойларда Саудия Арабистонига 750 миллион доллардан ортиқ бомба етказиб беради. Етказиб беришлар орасида 3 мингта кичик диаметрли бомба ва 7,5 минг дона Paveway IV бомбалари «, деб ёзади нашр Вашингтон ва Ар-Риёд расмийларига таяниб.
Август ойи бошида Ғарб ОАВлари АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Саудия Арабистонига ҳужум қуролларини сотишга қўйилган тақиқни бекор қилишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.