ДУНЁ

Ҳиндистон президенти этиб иккинчи марта аёл сайланди

Ҳиндистоннинг 15-президенти бўлиб Миллий демократик алянс номзоди, 64 ёшли Драупади Мурму сайланди, дея хабар беради ТАСС агентлиги.

Д.Мурму Ҳиндистон президентлигига сайланган иккинчи аёлдир. Мамлакатни бошқарган биринчи аёл – Пратибҳа Патил (2007-2012 йиллари). Шунингдек, Д.Мурму «эркин мамлакатда», яъни британлардан мустақилликка эришганидан кейин туғилган Ҳиндистоннинг биринчи президенти бўлади.

У 1958 йилда туғилган. Жҳаркҳанд штатининг собиқ губернатори. Д.Мурму мамлакат президенти сифатида 25 июль куни қасамёд қилади. Рам Натҳ Ковинднинг ваколат муддати 24 июлда тугайди.

Парламентнинг журналистларга берган сўнгги маълумотларига кўра, умумий ҳисобланган овозлар сони 3219 (умумий 838 839) бўлган. Шундан Драупади Мурму 2161 овоз йиғди (умумий 577 777).

Унинг рақиби – мухолифатчи Яшвант Синха эса 1058 овоз йиғди (умумий 261 062). Овозларни санаш тизимига кўра, ҳар бир сайловчининг овози «қиймати» ҳар хил. Бу штат аҳолисига боғлиқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan