Ўзбекистон темир йўллари АЖ расмий сайтининг берган маълумотига кўра, бугун 18 май санасидан бошлаб, Республикамиз бўйлаб маҳаллий йўналишлардаги темир йўл қатновлари амалга ошира бошланди. Дастлабки “Aфросиёб” поезди тонгги соат 07:00 да Тошкент-Марказий темир йўл вокзалидан Тошкент–Бухоро–Тошкент йўналиши бўйича йўлга чиқди. Эътиборлиси, поездлар қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши таъминланмоқда.
Поездга чиқишда йўловчилар санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканлиги ҳақидаги маълумотномага эга бўлишлари керак.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, маҳаллий поездлар қатнови Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро ҳамда Қарши шаҳарларига “Aфросиёб” юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлар ҳамда Фарғона водийсига тезюрар йўловчи поездлар қатнови (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйилди.