ДУНЁ

Ҳиндистон 2029 йилда Ерни Апофис астероидидан ҳимоя қилишга ёрдам бермоқчи

Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) раҳбари Сридхара Паникер Соманатнинг айтишича, ISRO 2029 йил апрелида кутилаётган Апофис астероидининг Ерга яқинлашиши фонида коинотда сайёравий мудофаа миссиясида иштирок этишдан манфаатдор. Бу ҳақда Indian Express хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу инсоният учун астероид билан ишлаш учун ноёб имконият, шунинг учун Ҳиндистон бундай ҳаракатларда иштирок этиши керак.

Унинг қўшимча қилишича, ISRO Апофис Ердан 32 минг км масофага яқинлашганда уни ўрганиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу сайёраларни мудофаа қилишга тайёргарлик кўриш ва астероидларнинг Ерга тушишини олдини олиш учун керак бўлади.

Соманат Ню-Деҳли Япониянинг JAXA, Европа ESA ва Америка NASA билан биргаликда астероидни ўрганиш бўйича қўшма лойиҳаларда иштирок этишга тайёрлигини айтди.

Бунгача Ғарбий ва Ватерлоу университетининг канадалик астрономлари яқин йилларда гигант астероид Апофис ва Ер ўртасидаги тўқнашув эҳтимолига ойдинлик киритишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan