ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Юристга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўзини Сурхондарё вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши юристи Ш.У. деб таништирган шахс Сариосиё туманида фаолият юритувчи ”А.Х.Ч” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Х.Б.нинг ишончига киради ва туманнинг Хулкар маҳалласи ҳудудидаги пайҳон килинган 8 гектар ғалла майдонининг зарарини Сариосиё туман прокуратураси орқали даъво аризаси киритиб, тўлатиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари ва 1.212.000 сўм пул маблағларини беришни талаб килади.

Фуқаро Ш.У. шу йилнинг 6 май куни 500 АҚШ доллари ва 1.212.000 сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. У пайҳон қилинган ғалла майдонининг зарарини тўлатиб бермасдан, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларидан 300.000 сўмни фуқаро Х.Б.га қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда Ш.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 3-кисми банди, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan