ДУНЁ

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги зиёратчиларни вакцина олишга чақирди

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазирлиги зиёратчиларни ҳаж рухсатномалари бекор қилинмаслиги учун керакли эмлашни олишга чақирди.

Фото: Al Arabiya 

Вазирлик маълумотларига кўра, зиёратчилар гавжум шароитларда кенг тарқалган инфекциялар тарқалишининг олдини олиш учун менингококкга қарши вакцина олишлари керак.

Озчилик вакцинадан воз кечишга қарор қилди, бунинг натижасида уларнинг ҳаж рухсатномалари, афсуски, бекор қилинди, — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирликка кўра, маҳаллий зиёратчиларнинг 90 фоизи профилактика чораларига астойдил амал қилиб, нафақат ўзларининг, балки зиёратчиларнинг ҳам фаровонлигини асраш мақсадида эмланганлар.

Вазирлик қолган барча маҳаллий зиёратчиларни зудлик билан вакцина олишга чақирган.

Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиг ибн Фавзан ар-Рабиянинг айтишича, бутун дунёдан 1,2 миллиондан ортиқ зиёратчилар Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига ҳаж амалларини бажариш учун етиб келган.

Бу йилги ҳаж мавсуми 14 июнь куни бошланиши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan