ДУНЁ

Илон Маскнинг компанияси АҚШда дунёдаги энг катта суперкомпьютерни қуради

Илон Маскнинг X.AI компанияси Мемфисда (АҚШ, Теннесси штати) дунёдаги энг йирик суперкомпьютерни қуради.

Бу ҳақда Катта Мемфис савдо палатаси раҳбари Тед Таунсенд WREG янгиликлар телеканалида айтиб ўтди.

“X.AI нинг дунёдаги энг йирик суперкомпьютери ҳисобланган Gigafactory of Computeси Мемфисда жойлашишини мамнуният билан эълон қиламан”, деди у. “Одамларни Марсга жўнатиш учун зарур бўлган ҳисоблаш қувватини тасаввур қилинг. Улар Мемфисда юзага келади”, дея қўшимча қилди у.

Савдо палатаси раисининг айтишича, лойиҳа Мемфис шаҳри ва Шелби округи иқтисодий ривожланиш идоралари, Теннесси дарёси водийси маъмурияти ва бошқа бир қатор идоралардан рухсатномаларни олишни талаб қилади. Маълумки, суперкомпьютер сунъий интеллект асосидаги тизимларни тезлаштиришга мўлжалланган Nvidia H100 график процессорлари билан ишлайди. У аввал Швециянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи Electrolux Group компаниясига тегишли бўлган заводда жойлашиши кутилмоқда.

Таунсенднинг айтишича, X.AI билан суперкомпьютер яратиш бўйича музокаралар шу йилнинг март ойида бошланган. Аввалроқ Маск ўзининг стартапи 2025 йил кузигача суперкомпьютер ишлаб чиқаришни режалаштираётганини маълум қилган эди, деб хабар беради tass.ru.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan