ХАБАРЛАР

Зулҳижжа ойи кўринди: Қурбон ҳайити қайси кунга тўғри келиши маълум бўлди

Саудия Арабистонидаги Ҳарийқ минтақасида Зулҳижжа ҳилоли кўринди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси расман эълон қилгани хабар қилинди.

Шунга мувофиқ, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси бугун, 7 июнь, жума кунидан 1445 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланишини эълон қилди.

2024 йилнинг 15 июни – Арафа куни, 16 июнь эса Қурбон ҳайитининг биринчи кунига тўғри келади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan