ДУНЁ

Словакия Бош вазири Роберт Фицо шифохонадан чиқди

Сўнгги кунларда аҳволи анча яхшиланган Роберт Фицо вертолётда Братиславага етказилгани ҳақида Правда портали хабар бермоқда. Словакия Бош вазири Роберт Фицо Братиславадаги уйида даволанишни давом эттиради.

JOJ телеканали бош вазирнинг Братиславадаги уйида хавфсизлик сезиларли даражада кучайтирилгани ҳақида хабар берди. Ҳукумат раҳбарини Банска-Бистритсадаги касалхонадан уйига кўчириш унинг талаби билан амалга оширилди.

Аввалроқ, Словакия Бош вазири суиқасд оқибатида яралангани ҳақида хабар берган эдик. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan