ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Телефонида ёт ғоялар аниқланган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи фуқаро 2020-2024 йилларда Россия Федерациясида меҳнат мигранти сифатида ишлаган даврида уяли алоқа воситасининг хотирасига интернет ижтимоий тармоғидан ақидапарастликни тағиб этувчи материални ўзи томоша қилиб, тинглаб юриши учун юклаб олган ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтишни режалаштирган.

Жиноий режага кўра, ақидапарастликни тарғиб этувчи материални ўзининг фойдаланувида бўлган “Realme C35” русумли уяли алоқа воситаси хотирасида сақлаб, Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига “Внуково-Термиз” йўналиши бўйича “Термиз” халқаро аэропорти орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига контрабанда қилиб ўтмоқчи бўлганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлари натижасида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилади.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукми билан, мазкур шахс Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисмда назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 1 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan