ЖАМИЯТ

Деновда кредит қарздорлиги учун кафилнинг «Malibu» автомашинаси аукционда сотилди

Денов туманида яшовчи Очил Мавлонов ва унинг яқин ўртоғи ўзларининг бизнес режаларини тузиб, «Malibu» автомашинаси гарови эвазига банкдан катта миқдорда кредит расмийлаштиришга эришади.

Бироқ, олинган кредит мақсадли сарфланмасдан банк олдидаги мажбуриятларини ҳам унутиб, хотиржамликка берилди.

Ушбу масала суд тартибида кўриб чиқилиб, банк фойдасига тўлаб берилмаган 241 миллион сўм кредит қарздорлик ундириб берилиши белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, гаров мулки ҳисобланган «Malibu» автомашинаси хатловга олинди. Қарздорлик ихтиёрий муддатда тўлаб берилмаганлиги сабабли автомашина белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилди ва 242 миллион 550 минг сўмга реализация қилинди. Ундирилган пул маблағлари кредит қарздорлигига йўналтирилди.

Комилжон Орипов, Бюронинг Денов туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan