Криминал

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик 5 кг олтин билан қўлга тушди

Дубайдан Деҳлига учган Ўзбекистон фуқаролари олтинни ноқонуний олиб киришда айбланиб, қўлга олинди.

Ҳиндистондаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси 5000 грамм олтинни мусодара қилинди. Бу ҳақда Деҳли Божхона хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Дубайдан келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси аэропорт божхона кўригидан ўтказилган. Натижада, улар 3,16 миллион рупийлик олтинни ноқонуний олиб киришга уринганлиги аниқланган.

Фуқаролар Божхона ходимлари томонидан қўлга олинган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan