СПОРТ

Осиё чемпионати: Бугун 8 нафар боксчимиз жанг қилади

Хабарингиз бор, 25 апрел – 8 май кунлари Қозоғистон давлати Астана шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар, ва ёшлар ҳамда қизлар  ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун эса мусобақанинг 5-куни старт олиш арафасида. Жанглар 12:00 дан бошланади, бугунги кун дастуридан 8 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган. Демак, улар билан танишинг!

51 кг: Шакарбой Жураев – Арян (Ҳиндистон)

-57 кг: Нодирбек Аллаберганов – Жатин (Ҳиндистон)

-63,5 кг: Абдуллоҳ Тоҳиров – Чее Гералд (Сингапур)

-71 кг: Самандар Ҳабибуллаев – Илҳам Назаров (Туркманистон)

-80 кг: Жавоҳир Меҳриддинов – Сам Эстаки (Эрон)

-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев – Абуду Паҳеердинг (Хитой)

-52 кг: Зилолахон Юсуфова – Паниса Каттипирот (Таиланд)

-60 кг: Раҳима Бекниязова – Золбо Саинбаяр (Мўғилистон)

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan