Денов тумани “Қўзичоқли” маҳалласида яшовчи 8 нафар фуқаролар учун интенсив ҳовузлар тайёрланиб, ишга туширилди
Давлатимиз раҳбари томонидан Сайхунобод туманида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят прокурори С.А.Турдиев ташаббуси билан Денов туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, маҳаллаларни қўллаб- қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳалла еттилиги фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, аҳоли фаровонлиги ва даромадларини ошириш мақсадида тумандаги 11 та маҳаллалардаги 218 та хонадонда 6,1 млрд. сўмлик лойиҳалар шакллантирилди.
Ҳозирги кунда таъминотчилар томонидан 8 та маҳалланинг 68 та хонадонига 515 млн. сўмлик маҳсулотлар етказиб берилиши натижасида 71 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Биргина мисол, “Янги Хазарбоғ” маҳалласидаги 24 та хонадоннинг 1,25 гектар бўш турган ер майдонига япон атиргули, ҳамиша баҳор ва бошқа манзарали дарахтларнинг кўчатлари экилди.
Шунингдек, балиқчиликни йўлга қўйиш мақсадида “Қўзичоқли” маҳалласида яшовчи 8 нафар фуқаролар учун интенсив ҳовузлар тайёрланиб, ишга туширилмоқда.
Шу каби, “Қовунлисой” маҳалласидаги 26 нафар ишсиз ёшларга узунлиги 1000 метр бўлган эски зовур тозаланиб, балиқчилик ташкил этиш учун ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.