Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 март куни Гонконг миллий терма жамоасига қарши расмий ўйинда майдонга тушади.

ФИФА кунларига белгиланган мазкур учрашув Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтмоқда.
Гангконг пойтахтидаги «Монг Кок» стадионида бўлиб ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Жамоа аъзоси Остон Ўрунов бетоблиги сабабли шифокорларнинг тавсиясига кўра Гонг Конгдаги йиғинда қатнаша олмайди. Футболчимиз Тошкентдаги учрашувга қадар сафга қайтиши кутилмоқда.
Вакилларимиз ушбу учрашув учун Гонгконгга етиб борди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралаш босқичи доирасида Туркманистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси тўрт очко билан «Е» гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди.