ЎЗБЕКИСТОН

Умра зиёрати билан шуғулланувчи 40 га яқин туроператор фаолият тўхтатиб қўйиш сўралди (рўйхат)

Транспорт прокуратураси туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи бир нечта субъектларининг фаолиятини тўхтатишни сўраб Туризм қўмитасига хат йўллади. Бу ҳақда Darakchi.uz манбаси хабар берди.

Транспорт прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи бир нечта субъектларининг фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиевга хат йўллаган.

Хатда айтилишича, номлари келтирилган (расмда) туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Panorama Airways МЧЖ ва юқорида қайд этилган туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи бир нечта тадбиркорлик субъектлари умра тадбирлари учун 3 минг 931 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жуда кўп миқдордаги пулларини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, уларни Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтаришни ваъда қилган бўлса-да, Ўзбекистонга қайтармаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan