
Британия Ташқи ишлар вазирлиги жорий йилнинг 7 февраль куни Озарбайжондаги президентлик сайловларида йўл қўйилган жиддий қонунбузарликлар ҳақида маълум қилди. Қироллик ТИВ томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, бу хавотирли ҳолат ҳисобланади.
“Биз Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловлар билан боғлиқ келиб тушган шикоятлар кўриб чиқилиши, сайловлар тинч ўтгани ва ички кўчирилган аҳолининг тарихий яшаш жойларида овоз беришига имкон берувчи экспертлар гуруҳи ташкил этилишини олқишлаймиз. Шу билан бирга, биз Демократик институтлар ва ЙХҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг бир қанча масалалар, жумладан сайловларнинг чекловлар орқали ўтказилиши ва реал сиёсий муқобилларнинг йўқлиги юзасидан хавотирларига қўшиламиз”, дейилади ҳужжатда.
Билдирилишича, сайловда жиддий қонун бузилишлари кузатилган, уларнинг баъзилари бир қатор инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тасдиқловчи 1990 йилдаги Копенгаген ҳужжати қоидаларига зид деб баҳоланмоқда.

Лондон, шунингдек, Озарбайжон қироллик учун муҳим ҳамкор эканини ва Буюк Британия мамлакатдаги сайлов тизими ва демократик жараёнларни такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини ҳам қўшимча қилган.