
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Навоий вилоятида жиноят содир этган шахсларнинг сурати илинадиган деворий пешлавҳалар тайёрлаб қўйилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ушбу ҳолатни инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисоблашини билдирди.
Айни пайтда Навоий вилояти ҳокимлиги тарқалган хабарларни рад этмоқда.
«Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Жиноят содир этган шахсларнинг сурати илинадиган ана шундай деворий пешлавҳалар Навоийдаги маҳаллаларга тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган»лиги мутлақо асоссиз бўлиб, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бу каби маълумотларнинг чиқарилишига йўл қўйилмайди!
Мазкур ҳолатда маҳаллаларга ўрнатиладиган «Эълонлар тахтаси»ни чиқаришда босмахона томонидан хатоликка йўл қўйилгани учун бу баннерлар вилоятдаги бирор бир маҳаллага ўрнатилмаган. Шу билан бирга, туман-шаҳар ИИБ ва маҳаллаларга бу мазмундаги топшириқ ёки кўрсатма берилмаган», – дейилади расмий хабарда.