ҚИЗИҚАРЛИ

Ҳиндистонда чақалоққа яна ажабтовур исм қўйишди

Ҳиндистонда янги туғилган эгизакларга Корона ва Ковид деб исм қўйилганидан сўнг, бошқа бир ҳинд жуфтлиги ҳам  фарзандига вирус пандемияси билан боғлиқ исм қўйишга жазм этди, деб хабар қилади  The New York Post.

Гап Шеопур округининг Бачери қишлоғидаги 21 кунлик изоляция даврида дунёга келган ўғил бола ҳақида кетмоқда. Ота-онаси уни “Локдаун” деб атаб қўя қолишди (инглизчадан “изоляция”деган маънони англатади.) Туғруқхона шифокорлари чақалоқ онаси  мағрур аёл Манжу Маилдан гувоҳномага нима деб ёзишни сўраганларида: “Унинг исми-Локдаун. Чунки, карантин пайтида туғилди”-деди. Боланинг отаси Рагхунат ҳам шундай сўзлади: “Менинг ўғлим ва оиламиз бу инқирозли даврни бутун умр давомида ёдда тутамиз.Зотан пандемияни тўхтатиш учун бутун дунё изоляцияни восита қилмоқда.”