СИЁСАТ

Фредерик Х расман Дания қироли бўлди (фото)

Фредерик Х 52 йил ҳукмронлик қилган онаси қиролича Маргрете II тахтдан воз кечганидан кейин Дания қироли бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг DR телеканали хабар берди. 

Кеча, 14 январь куни қироллик Кристиансборг қасрида вазирлар йиғилишида 83 ёшли қиролича Маргерете II тахтдан воз кечган.

Шундай қилиб, унинг 55 ёшли ўғли Фредерик Х Дания қироли бўлди. Дания Бош вазири Метте Фредериксен қалъа балконида янги ҳукмдорни эълон қилган.

Телеканалнинг қайд этишича, қиролликдаги ҳукмдорни алмаштириш учун битта имзо етарли.

Тахтдан воз кечиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган Маргарет II Давлат Кенгаши аъзолигидан истеъфога чиққан ва раислик лавозимини янги қиролга топширган.

Ўз навбатида валиаҳд шаҳзода Кристиан кенгашга қўшилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan