ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Шўрчида “ёзғувчи” қўлга тушди

Шўрчи туманидаги мактаблардан бирининг директори маълум қилишича, унинг фаолияти ҳақида фуқаро Б.Б бир неча бор асоссиз важлар келтириб, Президент қабулхонаси ва бошқа юқори турувчи органларга шикоят аризалар ёзган.

Албатта, бу шикоятлар бўйича мутасаддилар келиб мактабда ўрганишлар олиб боришган. Табиийки, директор ҳам текширувлар, савол жавоблардан ҳорийди, чарчайди. Мана шу вазиятда фуқаро Б.Б асл мақсадини амалга оширишга ҳаракат қилган. Яъни келгусида безовта қилмаслик, шикоятбозликни тўхтатиш эвазига мактаб директоридан нақд 2 миллион сўм сўрайди.

Департаментнинг Шўрчи туман бўлими, туман прокуратураси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Б. пулларни товламачилик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “ёзғувчи”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.