ХАБАРЛАР

Эрон Президенти 50 та давлат раҳбарларини Исроилга босим ўтказишга чақирди

Эрон Президенти Иброҳим Раисий 50 та давлат раҳбарларига мактуб йўллаб, Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларини тўхтатиш учун Тель-Авивга босим ўтказишга чақирди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди. 

Раисийнинг мурожаати Россия Федерацияси Президенти ва Хитой Халқ Республикаси Раисига, шунингдек, Иордания, Қозоғистон, Кения, Туркия ва Жанубий Африка Республикаси раҳбарларига йўлланган. Раисий мактубни олувчиларни охир-оқибат Исроилни Ғазода ўт очишни тўхтатишга мажбур қилиш учун бирдамлик ва мувофиқлаштиришга чақирган.

«Мамлакатларимиз ўзларида мавжуд бўлган барча босим воситаларини, жумладан, Исроил билан савдо ва сиёсий ҳамкорликни тўхтатишни қўллаши керак. Бу бизга исроилликларнинг Ғазодаги жиноятларига барҳам беришга кўпроқ ҳисса қўшишга ёрдам беради», дейилади Раисийнинг мактубида.  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan