ХАБАРЛАР

Саудия Ғазодаги вазиятга таъсир қилиш учун нефтдан фойдаланмоқчи эмас

Саудия Арабистони ҳозирча нефтнинг жаҳон нархларига таъсиридан Фаластин-Исроил можаросида сулҳ ўрнатиш учун восита сифатида фойдаланиш ниятида эмас. Бу ҳақда қироллик Сармоялар вазири Холид бин Абдулазиз ал-Фалеҳ “Bloomberg” агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Ҳозирда бундай нарса кун тартибида эмас. Саудия Арабистони тинч музокаралар орқали тинчликка эришишга ҳаракат қилмоқда», деган у тегишли саволга жавоб берар экан.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Ар-Риёд яқин келажакда Африка давлатлари иштирокидаги саммитлар орқали Яқин Шарқдаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини топиш ниятида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan