ДУНЁ

Японияда 6,6 магнитудали зилзила юз берди. Сунами хавфи эълон қилинди

5-октябр куни эрталаб Япония Метеорология агентлиги Тинч океанининг ғарбий қисмида содир бўлган 6,6 магнитудали зилзиладан кейин сунами хавфи ҳақида огоҳлантирди. Агентлик Изу занжиридаги ороллар соҳилида тўлқинлар 1 метргача кўтарилишини прогноз қилди.

Сариқ нуқталарда тўлқинлар бир метргача кўтарилиши мумкин.

Баландлиги 0,2 метргача бўлган тўлқинлар шарқдаги Тиба префектурасидан ғарбдаги Кагосима префектурасигача чўзилган ҳудудга етиб бориши тахмин қилинмоқда, деб хабар берди Тҳе Жапан Times.

Зилзила соат 11:00 да (Тошкент вақти билан 07:00) Изу ороллари занжиридаги Торисима яқинида 10 километр чуқурликда содир бўлган.

Соҳилбўйи ҳудудларида ва дарёлар яқинида яшовчи одамларга баландроқ ерга чқиш тавсия этилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan