ЎЗБЕКИСТОН

Қашқадарёда ўқувчилар пахта теримига жалб этилди. Вазирлик мужмал жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларни пахта теримига жалб қилиш ҳолати кузатилаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси  7-, 38-, 48-ва 54-сонли мактабларда мониторинг тарзида текшириш ўтказган.

Унга кўра, фотосуратларда кўрсатилган мактаб Қарши туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли эмаслиги, бундай кўринишдаги мактаб туманда мавжуд эмаслиги, суратларда акс эттирилган вояга етмаган мактаб ўқувчиси юқорида келтирилган таълим масканларида ўқимаслиги аниқланган.

“Шу боисдан ушбу постда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмади”, дейилади муносабатда. 

Суратларда болаларнинг пахта даласида эканини аниқ кўриш мумкин. Хўш, унда тарқалган тасвирлардаги болалар кимлар ва улар айнан қайси мактабларда ўқийди? Қарши тумани масъуллари бўйнидан соқит бўлган ҳолат бошқа ҳудудда давом этмаётганлигига ойдинлик киритилмаган.

Шунингдек, вазирлик муносабатида мактаб ўқувчиси эмаслиги айтилган боланинг шахси сифатсиз расм орқали қайси йўл билан аниқлангани келтирилмаган. 

Тегишли ташкилотлардан ҳолат юзасидан аниқ ва батафсил муносабат кутиб қоламиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan