СПОРТ

Мессидан дастхат олган фаррош ишдан ҳайдалди

АҚШнинг “Интер Майами” стадионида ишлайдиган фаррош Лионель Мессидан дастхат олгани учун ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда “Goal” хабар берди.  

Маълум қилинишича, бир ярим йилдан буён Майамида яшаб, “Интер Майами” стадионида фаррош сифатида ишлаб келаётган колумбиялик Кристиан Саламанка клуб ҳужумчиси ва сардорига айланган Лионель Мессидан дастхат олгани учун ишдан бўшатилган.

“Автобус тўхтайдиган жойларни тозалаётган эдим. Омадим келиб, айнан ишлаётган вақтимда автобус кириб келди ва ундан футболчилар туша бошлади. Лео энг охирги бўлиб тушди. Мен у томонга бордим ва хизмат кийимимни ечдим, унинг остида эса Аргентина либоси бор эди. Месси кийимимга дастхат қўйиб берди. Шундан сўнг, қўриқчи мени олиб кетди ҳамда ишдан ҳайдалганимни айтди. Лекин бу шунга арзийди”, дейди Кристиан.

“Интер Майами” ички қоидаларига кўра, стадион хизматчилари иш вақтида юлдузлар билан суратга тушиши ва улардан дастхат олиши қатъиян тақиқланади. 

Маълумот учун, Лионель Месси “Интер Майами”га ўтганидан сўнг 3 та ўйинда иштирок этиб, 5 та голга муаллифлик қилган. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan