Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Чориев ўзи ўқиган, Музработ туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабига бадиий адабиётлар, спорт кийимлари ва анжомлари совға қилди.
-Ушбу мактаб ҳамда менга таълим-тарбия берган устозларим олдида бир умр қарздорман, -дейди Р.Чориев. -Биз ўқиган даврларда бугунгидай шароит йўқ эди. Аммо, ўқувчиларда ҳам, устозларда ҳам бир бирларига бўлган меҳр кучли эди. Китоб ўқиш, мутолаа маданиятига алоҳида эътибор бериларди, бу даргоҳда. Ҳар бир ўқувчи ўз келажагини фақат китобда, деб биларди, назаримда. Бугун барчамизни Президентимиз китобхонликка даъват этаётир. Яна китобга яқинлашаяпмиз. Бу эса ёруғ келажак, нурли йўл дегани.
Шунингдек, Р.Чориев мактабда яратилган шароитлар билан танишди ҳамда мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашди.