ЖАМИЯТ

«Боймоқли»да янги фабрика

Бугун Қумқўрғон тумани «Боймоқли» маҳалласида қиймати 1 миллиард 900 миллион сўмлик лойиҳа асосида трикотаж фабрикаси фаолият бошлади. Корхона 150 иш ўрнига эга, 2 сменада 300 нафар хотин қизларнинг бандлиги таъминланади.

Фаолият йўналиши ярим тайёр хом ашёдан тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган. «Боймоқли Барака чеварлари» корхонасининг тантанали очилишида жамоатчилик вакиллари ҳамда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

Ботир Абдураззоқов