ХАБАРЛАР

Жиззахдаги 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлди

Бугун, 14 июнь куни соат 05:00 да Жиззах шаҳар “Халқобод” МФЙ Р.Исаев кўчасида жойлашган 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлди.

Вилоят ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:08 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:15 да ўраб олинган ва соат 06:00 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида бинонинг 180 кв.м майдони ёниб зарарланган. Бинонинг 400 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғинни ўчиришга 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan