Қибрайда 1876 йилда ишлаб чиқарилган 2 дона олтин тангани 145 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди

1876 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангаларни сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.А. ва М.У. 1876 йилда ишлаб чиқарилган “ГОСУДАРЬIНЯ ИМПЕРАТРИЦА МАРIЯ ФЕОДОРОВНА” ва «25 рублей» ёзувлари туширилган умумий оғирлиги 76,2 грамм бўлган 2 дона олтин тангаларни 145 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.